15 май - Халқаро оила куни Ер юзида сон-саноқсиз жуфтлар, бири яхши, бири ёмон... ўз ҳолларича ҳаёт кечирмоқдалар. Эрлар ризқ ташиб келмоқда, хотинлар уй-рўзғорини саранжомлаб, эрини кутмоқда. Болалар ота келишига яқин ўйинни бас қилиб, шоша-пиша уйларига чопишмоқда. Назаримда, дунёнинг энг мукаммал, энг ажойиб армони, инсонликнинг энг гўзал изҳори шу манзарага жо бўлиб қолгандай. Қачонки кўча-кўйда бир-бирига илжайиб қараётган, ниманидир илинаётган, хавотир олаётган, қисқаси, бир-бирига меҳр кўрсатаётган эр-хотинларга кўзим тушса, абадийлик касб этган ўша иқрор хаёлимга келади. Қазои мутлақ уларни бир-биридан сира айирмаслигини истаб қоламан. Оламни тутиб турган меҳвар шу, унга зарар етмасин дейман. Эй, Худойи таолонинг ҳукму иродаси ила бир-бирига пайванд бўлган, оддийгина рўзғор бахти аро ҳаёт кечираётган инсонлар! Бир-бирингизга ҳар доим, ҳеч нимадан тортинмасдан шу гапни айтинг, ёрни ёрдан, дўстни дўстдан, онани ўғилдан, болани отадан айирадиган ажал етиб келгунича биргаликда б