“Ўзбекистон. Ғалабага йўл” — янги фильм премьераси 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган “Ўзбекистон. Ғалабага йўл” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади. Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқи кўрсатган жасорат, бағрикенглик ва инсонпарварлик ҳақида Ўзбекистон ва Россиянинг машҳур актёрлари ҳикоялари асосида суратга олинган ушбу фильм тарихий хотирани ёритишга бағишланган. ❗️Эфир вақти ⏰"Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да (Тошкент вақти билан соат 18.15да) ⏰ "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да (Ўзбек тилида) Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе