Мактаб ёшидаги болаларнинг 15% ида дислекция муаммоси мавжуд бўлади. Бунда боланинг гапириши, сўзлар талаффузи тўғри бўлишига қарамай қатъий назар ўқиётганда жуда кўп хато қилади. Ота-онаси бир неча марта тўғриласа ҳам, бола ўз ҳолича умуман тушунарсиз қилиб ўқийди.
Бунинг сабаби боланинг ақлий ривожланиши эмас. Бола жуда ақлли бўла туриб, дислекцияси бўлса, ҳеч қачон тўғри ўқий олмайди. Чунки болада нутқни қабул қилиш ва тўғри эшита олиш қобилияти ривожланмаган.
Агар мактаб ёшидаги бола секин-секин ўқиса, бу нормал ҳолат, лекин ўқиётганда бир хил товушларни ёки бўғинларни қолдириб кетиб ёки, аксинча, ўзидан қўшиб юбориб, сўзларни охиригача ўқимай, ўқиётган нарсасини маъносини тушуна олмаётган бўлса, у ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашиб кўринг.
Ушбу ҳолатларнинг сабаби дислекция ёки боланинг ақлий ривожланиши бўлиши мумкин. Агар дислекция бўлса, у ҳолда бола билан мунтазам равишда махсус нутқ машғулотлари ўтказиш тавсия этилади. Ақлий ривожланиш туфайли бола ёмон ўқиса, у ҳолда от