Контакт линзалар аллақачон миллионлаб кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган, чунки улар ёрдамида нафақат кўриш қобилиятини тўғрилаш, балки кўз рангини ўзгартириш ва ҳатто баъзи касалликларни даволаш ҳам мумкин. Лекин кўпчилик, линзаларни тақиш баъзи ноқулайликларга олиб келишидан хавотир олишади. Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз.
Линза тақишнинг афзалликлари:
Ташқи кўриниш
Гўзаллик – бу энг асосийси эмаслигига ўзимизни ва бошқаларни ишонтиришга қанчалик уринмайлик, биз ҳаммамиз ёқимли бўлишни истаймиз. Кўзойнаклари туфайли тортинадиган кўпчилик қизлар линза тақишлари билан ҳақиқий соҳибжамолларга айланишади.
Об-ҳаво ўзгаришларига қарамаслик
Линзаларга ёмғир томчиси ва қорнинг тушмаслиги унинг ноқулай об-ҳаводаги муносиб афзаллигидир. Кўзойнакларда қандай ноқулай бўлишини эсланг: ёзда улар қаншарингиздан тушиб кетаверади; ёмғирда эса ойнаси томчилар билан қопланиб қолади.
Камчиликлари
Линзанинг бевосита кўз ичида жойлашиши
Баъзи таъсирчан кишилар учун кўз