💰 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилади. Мазкур жамғарма маблағлари тижорат банклари орқали ёшларнинг саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари учун ажратилади. 💳 🗓 Тижорат банклари барча таъсисчиларининг ёши 31 га тўлмаган юридик шахсларга 100 минг доллар эквивалентидан ошмаган миқдорда маблағларни 7 йилгача муддат билан тақдим этилади. 🏦 Тижорат банклари ёш тадбиркорларга миллий валютадаги кредитларни йиллик 14 фоиз (ўз маржаси миқдорини 4% дан оширмасдан), хорижий валютадаги кредитларни йиллик 3 фоиз (ўз маржаси миқдорини 1% дан оширмасдан) миқдорида ажратади. ❗️ “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун тижорат банклари ёш тадбиркорларга қуйидаги кафилликларни тақдим қилади: - тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар беради;
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”да лойиҳаларни амалга ошириш учун қандай имтиёзлар белгиланган?
4 июня 20214 июн 2021
41
1 мин