Кўкатлар узоқ қишдан кейин организмимиздаги витамин танқислигида жуда асқотади. Кўкатлар витамин захирамизни тўлдиради. Қолаверса улар иммун тизими, ошқозон ичак тизими, жигар ва буйрак ва сийдик тизимига фойдали таъсир қилади. Гўшт, товуқ ёки балиқли таомларни кўкатлар билан истеъмол қилиш ўта фойдали. Кўкатларнинг ажойиб таркиби ҳам шуларнинг далолати.
🥗 Исмалоқ
Озуқавий моддаларга бойлиги бўйича ошкўклар ичида 1-чи ўринда туради. У А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминларига бой. Темир, кальций, магний, натрий ва фосфор, аминокислоталар ва эфир мойи хам тутади. Исмалоқ танамизни шлаклардан тозалашда беназир. Ичак ва хазм тизими, қон томирлари фаолиятини хам яхшилайди.
🥗 Кўк пиёз
У хам А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, РР витаминларига бой. Холин, темир, калий, кальций, магний, мис, натрий, селен, рух ва фосфорни ўзида мужассамлаштирган. Унинг ноёб таркиби кишини вирусли инфекцион касалликлардан ҳимоя қилади.
🥗 Ялпиз
А, С ва В9 витамини бор. Темир, калий, кальций, магний, марганец, мис, натрий, рух, фосфор каби микро ва макроэлементларга бой. У бўғим касалликлари, бош оғриғида фойдали. Ялпизни тинчлантирувчи хислати хам бор, шу сабабаб тинчлантирувчи сифатида хам кўп фойдаланилади.
🥗 Петрушка
A, В1, В2, В5, В6, В9, С, E, H, К, РР витаминлари тутади. Холин, темир, кальций, калий, магний, мис, натрий ва фосфорнинг яхшигина манбаси. У қон босимини меъёрга келтиради, гастрит, жигар касалликларини даволайди. Яна милкларни мустаҳкамлайди.
🥗 Райҳон
Ажойиб хидга эга. Кўп витаминлари бор. Яна анчагина макро ва микроэлементларни тутади. Райхондан йўтал, оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш, жигарни тозалашда фойдаланилади.
🥗 Сельдерей
А, В1, В2, В6, В9, С, Е, К витаминларига бой. Темир, калий, кальций, магний, натрий ва фосфор сақлайди. Организмни токсинлардан тозалаш, вазнни камайтиришда самарали.
🥗 Руккола
А, В1, В2, В3, В6, В9, С, Е, К витаминлари бор. Қондаги шакар миқдорини камайтиради. У тўпланган тузларни парчалайди. Ошқозон ичак фаолиятини хам яхшилайди.
🥗 Укроп
А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, РР витаминлари бор. Темир, калий, кальций, магний, мис, марганец, натрий, рух ва фосфор хам топилади. Овқат ҳазм қилиш жараёнида ёрдам беради. Қон айланишини яхшилайди. Танамиздаги сафро ва шлакни ҳайдашда хам фойдали.
__________________________________________________________________________________________
Если понравилось или было полезно, поставьте лайк и подпишитесь на канал - ПОДПИСАТЬСЯ
Каналимизга обуна булишни унутманг ва лайк босиб бошкаларга улашинг - КАНАЛГА ОБУНА БУЛИШ