Samsung компанияси 5 августда навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини ўтказади ва унинг биринчи трейлерини эълон қилган. Мазкур маросида намойиш этиладиган гаджетлар орасида энг муҳими – Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra планшетофонларидир. Аввалроқ биз, Samsung мазкур смартфонларни Европада нақ 1 249 евродан бошлаб сотиши ҳақида ёзган эдик. Лекин энди ишончли инсайдер Ишан Агарвал бу фаблетлар ва Galaxy Buds Live симсиз қулоқчини нархлари борасида янги маълумот эълон қилди. Унга кўра, жанубий кореяликлар ушбу гаджетларга инсоф билан нарх белгилашяпти: Инсайдер таъкидлашича, бу йилги фаблетлар Galaxy Note 10 туркуми вакилларидан камида 50 еврога қимматроқ нархда сотилади.
Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!
29 июля 202029 июл 2020
5
~1 мин