Найти в Дзене
Ихтиёр Бек Аминов

Кушербаев, Қодировга ўхшаганларга мастер-класс ўтиб берса бўларди

Аввалроқ, "жаноб" Қодировнинг "бамани" фикри ҳақида ёзган эдим. Бу ҳақда Facebookдаги саҳифамда ҳам пост қолдиргандим. Аммо, айрим кимсалар мени ЎзЛиДеПнинг аъзоси эканлигимни айтиб, провокация қилишда айиблашди, #Қаранг! Лекин жаноб Кушербаев эса ҳар галгидек респект фикрларини улашди. Ҳа айтганча, "ҳурматли" уқувсиз, саводи йўқ кимсалар бу постни ҳам ЛиДеП уюштирган деб гап тарқатинглар, зора, ЛиДеПнинг бошқа депутатларига ҳам уйғониб қолса. Ҳуллас, гапни индаллосига ўтсак, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда пандемия туфайли кечаётган оғир вазият ва шундай пайтда ҳам тез ёрдам учун автомобилларини жуда қиммат нахда сотишда давом этаётгани ҳақида «Ўзавтомоторс»га жиддий эътирозларини билдирди. Мавзуга доир: Қодиров хеч қачон халқ тарафида бўлмаса керак «Шу синовли кунларда юртдошларимизга енгил бўлиши учун барча қўлидан келгунча дори-дармон, тиббий ускуналар олиш учун ўз ёнидан хайрия қилаётган ёки беминнат хизмат кўрсатаётган бир вақтда бизни эрка

Аввалроқ, "жаноб" Қодировнинг "бамани" фикри ҳақида ёзган эдим. Бу ҳақда Facebookдаги саҳифамда ҳам пост қолдиргандим. Аммо, айрим кимсалар мени ЎзЛиДеПнинг аъзоси эканлигимни айтиб, провокация қилишда айиблашди, #Қаранг! Лекин жаноб Кушербаев эса ҳар галгидек респект фикрларини улашди. Ҳа айтганча, "ҳурматли" уқувсиз, саводи йўқ кимсалар бу постни ҳам ЛиДеП уюштирган деб гап тарқатинглар, зора, ЛиДеПнинг бошқа депутатларига ҳам уйғониб қолса.

Ҳуллас, гапни индаллосига ўтсак, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда пандемия туфайли кечаётган оғир вазият ва шундай пайтда ҳам тез ёрдам учун автомобилларини жуда қиммат нахда сотишда давом этаётгани ҳақида «Ўзавтомоторс»га жиддий эътирозларини билдирди.

Мавзуга доир: Қодиров хеч қачон халқ тарафида бўлмаса керак

«Шу синовли кунларда юртдошларимизга енгил бўлиши учун барча қўлидан келгунча дори-дармон, тиббий ускуналар олиш учун ўз ёнидан хайрия қилаётган ёки беминнат хизмат кўрсатаётган бир вақтда бизни эркатой монополимиз «Ўзавтомоторс» юзи қизармай, тез ёрдам учун ҳам автомобилларини отни калласидек оширилган нархида сотишда давом этаяпти», – деб ёзади у ўз телеграм каналида

Кушербаев бу борада Фарғона вилояти ҳокимлиги вилоят аҳолиси учун 20 та янги «Дамас»ларни 75 млн. сўм атрофида сотиб олиб, «тез ёрдам»га топширганини мисол сифатида келтирган.

«Шу «Ўзавтомоторс»га ҳам ҳайронсан. Россиянинг Уфасида автомобиллари очиқда қолиб чириб ётса ҳам ўз халқи учун жилла қурса «Дамас»ларидан бепул ёки имтиёзлар билан бериш қийинми? 
«24 йил давомида халқимиз билан биргамиз», деб кўкрагини кераётган бу монопол ҳеч бўлмаса шу оғир кунларда ҳақиқатан халқи билан бирга эканлигини исботласа бўларди.
 Ахир шунча йил шу халқ ҳисобидан ялло қилиб яшади, эртага шу халқ бўлмаса уни «эрка»лигини ким кўтаради, дефектлар билан чиқаётган, отни калласидек қиммат машиналарини ким олади, албатта шу халқ олади. Пулини тўлаб ойлаб кутадиган Россия, Қозоғистон, Украина халқи эмас, шу халқ олади, шу халқ минади. Шу касал бўлаётган одамлар бўлмаса ҳеч кимсан «монопол дўстим», – дейди депутат.

Назаримда, «Ўзавтомоторс» бундай оғир вазиятда тез ёрдам учун атомашина воситаларини бепул сотиши ёки шунга ўхшаш бирор бир чорани қўллаганида айни муддао бўлар эди. Лекин, афсуски компания айни шу вазиятддан ҳам фойдаланиб "кисса"сини тўлдириб олиш илинжидалигини, қайсидир маънода, виждонсиларча ҳаракат қилмоқда деб баҳолашга сабаб бўлмоқда.

Ўқинг: Yettinchi.uz - ўзи нима бу?