Бир кун Ҳазрат Али розиялоҳу анҳу намозга кетар экан, мушриклар (бутга сиғинганлар)дан бирига дуч келди. Мушрик Ҳазрат Алига шундай деди:
– Ё, Али! Мен сизнинг аҳволингизни кўриб ҳеч тушунмайман. Охират бор, инсон бу дунёда қилаётган ҳар бир ишига жавоб беради, деб намоз ўқийсиз, рўза тутасиз, Жаннат бор, жаҳаннам бор дейсиз... Мен эса, буларга ҳеч ҳам ишонмайман. Орамизда қандай фарқ бор, сиз ҳам яшаяпсиз, мен ҳам яшаяпман. Бу қадар ғайрат кўрсатишнинг сабаби нима? Ҳар куни вақтида намоз ўқийман, рўза тутаман, деб бунчалик жафо чекишнинг боиси нима? Виқор ва сукут билан бу гапларни тинглагач, Ҳазрат Али розиялоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
– Эй ғофил одам! Ўлимдан сўнг ҳаёт йўқ, деб, фараз қил. (Ёки бор деб...). Бизда имон, ишонч бордур. Иккинчи ҳаёт — охират ҳаёти бордир. Агар сенинг айтганинг каби қайта тирилиш йўқ бўлган тақдирда ҳам, мен бу қилаётган ишларим билан ҳеч нарса йўқотмайман-ку! Намоз ўқийман, Аллоҳимнинг амрларини тўла бажараман, рўза тутаман — булар менинг қулли