XX ҳамда XXI аср давомида, нефть инсоният учун энг зарурий фойдали қазилмалардан бири бўлиб келмоқда. Замонавий дунё иқтисодиёт фаолиятини нефть ва газ каби фойдали қазилмаларсиз тасаввур қилиш мушкул, ушбу энергия заҳираларига талабнинг юқорилиги нефть компанияларига ўлкан даромад келтиради.
Бугунги кунда барча юрувчи, учувчи ёки сузувчи транспорт воситалари нефтдан олинаётган ёқилғи ёрдамида харакатга келади. Биз ишлатаётган иссиқлик манбаи, эллектрэнергия, озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа уй рўзғор буюумларининг барчаси нефть ва нефть маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда яратилади. У ҳақли равшда замонавий тарақиётимизнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади.
Археологик қазилмаларнинг кўрсатишича, инсониятга нефть қадим замонлардан маълум бўлган. Эрамиздан 6000 йил аввал, нефть ва унинг қоришмаларини қурилишда боғловчи восита сифатида фойдаланишган. Қадимги Мисрда нефтдан қурилишда ва марҳумларни бальзамлаштиришда фойдаланишган. Биринчи нефть қудуғини Хитойиклар эрамизнинг 4 асрида яратишган. Нефтьни яна бир қизиқарли қўлланилиши “юнон олови” бўлган. Уни ўчириш ниҳотда мураккаб бўлганлиги учун Византия империяси ундан қурол сифатида фойдалган.
Бугунги кунга қадар «Нефть» сўзини келиб чиқиши ҳақида олимлар ҳалигача муҳокамаларни тўхтатмадилар. Уларнинг кўпчилиги бу сўз турк томирларга эга деб таҳмин қилишади, турклар эса ўз навбатида ушбу сўзни қадим ассурия тилидан, “nарtn” яни отилиб чиқмоқ деб талқин қилишади. Бошқа тилшунослар ушбу сўзни аккад тилининг «напатум» — феълидан олинган бўлиб, “ёнмоқ” маъносини англатади, дея таъкидлашади. Яна бир таҳминлардан биттаси, бу эрон тилини «naft» сўзидан олинган бўлиб, «суюқ модда» деган маънони билдиради.
XIX асрда нефтьдан керосин ажратб олиш мумкин эканлиги аниқ бўлгандан сўнг катта эътибор қаратилди. Буни россиялик завод эгалари ака-ука Дубининлар (1823 й.), АҚШ эса кимёгар Бенджамин Силлиман (1855 й) амалда кўрсатиб беришган.
XIX асрнинг ўртасида нефтга бўлган талабнинг юқорилиги китларининг ҳаётини асраб қолди. Қандай қилиб дейсизми? У даврда кит мойи бебаҳо маҳсулот эди. Ундан шаъм, дори-дармон, косметика махсулотли ва энг муҳими барча ёритувчи лампалар шу мойда ёқилар эди. Айнан шунинг учун, китларга ов мисли кўрилмаган даражада олиб борилиб, уларнинг қирилиб кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин эди. Бахтга кўра 19 асрнинг 50 йиларида нефтьни қайта ишлаш натижасида, арзон ва қўлланилишда хавфсиз бўлган – керосинни ишлаб чиқишди. Айнан керосин сабаб, кит мойидан фойдаланиш тўҳтатилди, ва китлар популяцияси сақлаб қолинди.
Лекин ҳар қандай тангани ҳам иккинчи томони мавжуд. Нефтни тўкилиши бу – катта экологик ҳалокат ва ҳайвонот оламига тажоввуздир. “Қора олтиннинг” бир томчиси 25 литр ичимлик сувини булғайди. Океан юзига тўкилган нефть экологик ҳалокат ҳисобланади. Гап шундаки, нефть қушлар патларига ёки сут эмизувчиларнинг териларига тегса, у плёнка ҳосил қилиб, пат ва юнг ўртасида ҳавони ушлаб турилишига ҳалал беради. Иссиқликни сақлаб қололмаган ҳайвонлар совуқдан нобуд бўлади. Шунингдек, нефть сувни устида ҳам плёнка ҳосил қилади. Ушбу плёнка ҳаво ўтказмайди, ҳамда шу ҳудудда яшовчи трик жонзотлар учун ваакум ҳосил қилади. Аниқ бўлишича, ҳайвоннинг бадани ярими нефть билан қопланса, уни ҳаётини сақлаб бўлолмас экан.
Машҳур Жак Ив-Кустонинг тақдиқотларида аниқ таъриф мавжуд: нефть маҳсулотларини денгиз сувларида мавжудлиги натижасида бор йўғи 20 йил давомида 40 % трик организмларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлди.
Бугунги кунда табиатда нефтни пайдо бўлиши ҳақида иккита машҳур гипотеза (таҳмин) мавжуддир. Ушбу иккита ёндашув тарафдорлари олимлар дунёсида бир бирларига қарама-қаршидир.
• органик еки биоген вужудга келиш назарияси.
• ноорганик, яъни абиоген вужудга келиш назарияси.
Биринчи назария – биоген. Унга кўра, нефть ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг турли хил намоёндаларининг миллионлаб йиллар мобайнида чириш натижасида ҳосил бўлган. Ушбу таҳминни илк бор бутун дунёга машҳур рус олими Михаил Васильевич Ломоносов илгари сурган. Агар ушбу таҳминни асос тариқасида оладиган бўлсак, ушбу табиий заҳира борасида инсониятнинг имкониятлари аянчлидир. Сабаби, инсоният қазиб олаётган нефт миқдори, табиат яратаётган ҳажмдан анча кўп, шунинг учун ушбу фойдали қазилма қайтиб тикланмайдиган заҳира бўлиб қолмоқда. Ушбу назария тарафдорларини таъкидлашича, қора олтин заҳиралари якин келажакда тугайди, ҳамда инсоният учун альтернатив энергия манбаи зарур бўлади.
Биринчи назариядан фарқли ўлароқ, иккинчи назария бу борада анча оптимистик, айниқса,нефть саноати учун бу анча қувонарли тарзда кўринмоқда. У абиоген деб номланади. Шу ерда ҳам, ушбу таҳминни биринчи бўлиб рус олими Дмитрий Иванович Менделеев таклиф қилган деб, ҳисобланади. Бир вақтлар Менделеев Бакуга бўлган сафари давомида, ўша даврнинг машҳур геологи бўлган, Герман Абих билан танишиб олади. Айнан шу геологнинг тадқиқотларга суяниб, Менделеев энг йирик нефть заҳиралари, одатда бевосита ер пўстининг синиқ ва дарс кетган жойлари олдида жойлашганлигини аниқлаган ҳамда бу маълумотларга асосланиб Дмитрий Иванович нефтнинг табиатда келиб чиқиш назариясини ишлаб чиқди. Унинг таҳминига кўра, ер ости сувлар ёрилган ва синиқ жойлардан ернинг тубига сингиб, у ерда металлар ва карбид қоришмалар билан реакцияга киришади. айнан ушбу жараён натижасида углеродлар шаклланиши амалга оширилади. Сўнгра, вақт ўтиши билан ҳудди ўша синиқ жойлар орқали юқорига кўтарилиб, нефть ёки газ конига айланади. Бу назариянинг муҳимлиги шундаки, Меделеевнинг фикрича, ушбу жараёнга ўн йилгача вақт кетади. Агар ушбу таҳминга ишонадиган бўлсак, цивилизациямизнинг углеводород заҳираси яна кўп асрга етади, чунки ҳозирда фойдаланилаётган заҳира манзилларидан бир муддат фойдаланилмаса, улар аста-секинлик билан тикланади.
Аммо бир нарсани такидлаб ўтиш зарурки, бугунги кунга қадар хеч бир олим лаборатория шароитида ноорганик йўл билан бирон бир томчи нефть ишлаб чиқара олмаган шунинг учун бу таҳмин ҳам катта шубҳа уйғотади.
Нима учун нефть литрда эмас, балки барелльда ўлчанади? Ҳамда нима учун у айнан баррель деб аталади? Ҳаммаси жуда оддий, инглиз тилида barrel – бочка маъносини билдиради. Бареллнинг тарихи АҚШда 1866 йилда бошлананган, бир нечта тадбиркорлар нефтни сотиш учун бирлашадилар. Нефтни бир жойдан иккинчи жойга олиб боришда идишни яни тараларни тежаш учун, улар аввал ёғ-мой, шароб ва бошқа суюқ моддалар учун фойдаланилган 42 галлонли ёки 159 литрли бочкаларни сотиб олишарди. Ҳисоблари бўйича бундай ўлчамлар темир йўл вагонларига юклаш учун энг қулай ҳажм бўлган. Вақт ўтиши билан 159 литрли ҳажм нефтни ўлчаш учун умумий бирлик сифатида тасдиқланди.
Кўпчиликка маълумки, нефтьдан бензин, мазут ва мотор мойи тайёрланади. Бу билан нефтни фойдали томонлари тугамайди. Келинг бир баррель нефтдан қанча зарурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш мумкинлигини билиб оламиз. Юқорида таъкидлаганимиздек бир баррель 159 литр ҳом нефтни ташкил этади. Бу кўпми ёки озми?
Қайта ишлаш жараёни натижасида бир баррель нефть 9 литрга кўпайиб, тайёр ҳолида 168 литр турли нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Демак Бир баррельдан нефтдан:
- 85 литр бензин – “ўртача ейдиган” автомобиль учун бу таҳминан 1000 километрли масофа дегани.
- 25 литр дизель - ёқилғи бу тракторда 70 километр дегани.
- 20,7 литрНЕ авиация ёқилғиси – америкалик Боинг-747 учун бу икки км парвозга ҳам етмайди.
- Нефтни қайта ишлаш жарайонида 9 литр нефтизавод гази.
- Қаттиқ қолдиғидан қайта ишланган иккиламчи нефть ёки нефтьмаҳсулотларидан 8 литр нефть кокси ишлаб чиқарилади. У электродлар ва коррозияга (занглашга) қарши асбоб-ускунларда, ҳамда ферроэритмаларни қайта тиклаш учун қўлланилади.
- 5,6 литр мазут – локомотив, кемалар ва электр генераторлар учун ёқилги сифатида, ҳамда уйларни иситиш учун фойдаланилади.
- 4,5 литр суюлтирган газ –иситиш ускуналарида, автомобиль ёқилғиси сифатида, шунингдек, турли аэрозолларда хлорфторуглеродни ўрнини босувчи тўлдирувчи модда сифатида ишлатилади.
- 1,5 кг брикет кўмир ҳамда Бир баррельдан нефтдан 1 литр мотор мойи ишлаб чиқариш мумкин экан.
Кимёвий нефть маҳсулотлари кенг миқёсда фармацевтикада, косметика ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришда, ҳамда 21 асрда энг оммалашган материал пластмассанинг асосий ҳом ашёси ҳисобланади.
Бугунги кунда дунё иқтисодиёти деярли нефть асосида бунёд этилган ҳамда ундан катта боғлиқлиги бор. Чунки нефт бутун жаҳоннинг нафақат транспорт тизимида, балки кундалик истеъмол қилинадиган кимёвий маҳсулотларни таркибига ҳам киради. Айнан шунинг учун, нефтни қиймати ўзгариши, бутун дунё иқтисодиётида ва шу билан ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсир кўрсатади.