Найти в Дзене
УЗФАКТ

ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ЗАВОДЛАР

Дунёда юзлаб, минглаб заводлар мавжуд. Улар озиқ-овқат, кундалик эҳтиёж, саноат ва кўплаб бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришади. Ҳар бир завод ўз тоифасида ягона ва бетакрордир. Аммо уларни орасида шундай заводлар борки, улар ҳақида алоҳида гапирмоқ лозим. Масалан, йирик майдонларни эгаллаган заводлар. Демак бугун биз сизга дунёдаги энг катта заводлар, мегазаводлар билан танишиб чиқишни таклиф этамиз. Jean-Luc Lagardère - 1 320 000 м2 Ушбу авиасозлик корхонаси, Франциянинг Тулуз шаҳрида жойлашган. Бу ерда дунёдаги энг катта, яни 800 ўринлик Airbus A380 авиалайнерлари йиғлади. Airbus A380нинг таркибий қисмлари турли хил давлатларда: Испания, Буюкбритания, Гремания ва Францияларда ишлаб чиқарилади. Сўнг эса барча қисмлар Жан-Люк Лагардер заводига самолётни якуний йиғиш учун олиб келинади. Йиғилган аэробуслар шу заводнинг ўзида синовлардан ўтказилади. Заводнинг асосий йиғиш линиясининг узунлиги 470 м eгa бўлиб, у 122 500 м². майдонни эгаллайди. Завод худудидининг умумий май

Дунёда юзлаб, минглаб заводлар мавжуд. Улар озиқ-овқат, кундалик эҳтиёж, саноат ва кўплаб бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришади. Ҳар бир завод ўз тоифасида ягона ва бетакрордир. Аммо уларни орасида шундай заводлар борки, улар ҳақида алоҳида гапирмоқ лозим. Масалан, йирик майдонларни эгаллаган заводлар. Демак бугун биз сизга дунёдаги энг катта заводлар, мегазаводлар билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Airbus заводи Jean-Luc Lagardère / Fransiya, Toulous shahri
Airbus заводи Jean-Luc Lagardère / Fransiya, Toulous shahri

Jean-Luc Lagardère - 1 320 000 м2

Ушбу авиасозлик корхонаси, Франциянинг Тулуз шаҳрида жойлашган. Бу ерда дунёдаги энг катта, яни 800 ўринлик Airbus A380 авиалайнерлари йиғлади. Airbus A380нинг таркибий қисмлари турли хил давлатларда: Испания, Буюкбритания, Гремания ва Францияларда ишлаб чиқарилади. Сўнг эса барча қисмлар Жан-Люк Лагардер заводига самолётни якуний йиғиш учун олиб келинади. Йиғилган аэробуслар шу заводнинг ўзида синовлардан ўтказилади. Заводнинг асосий йиғиш линиясининг узунлиги 470 м eгa бўлиб, у 122 500 м². майдонни эгаллайди. Завод худудидининг умумий майдони эса 132 гектарни ташкил қилади ва ўз ичига ресторан, тўлиқ миқёсдаги аэробуслар учун ёқилги заводи, 20 гектар учиш-қўниш майдонларини киритади.

Aqsh, Vashington shtatining Everett shahrida joylashgan Boeing заводи.
Aqsh, Vashington shtatining Everett shahrida joylashgan Boeing заводи.

Boeing Everett Factory - 1 399 480 м2

«Боинг» Эверетт бу нафақт энг машҳур самолётлар йиғиладиган ишлаб чиқариш корхонаси, балки дунёдаги энг катта ишлаб чиқариш бинолардан биттасидир, унинг майдони 399 480 м2ни, ҳажми эса 13 385 378 м3 ташкил этиб, Гиннеслар китобига энг йирик саноат биноси деб киритлган. Завод ҳудудида бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳам бўлиб, уларда ангарлар, синов йўлаклари, иқтисодий-маиший марказ жойлашган. Таққослаш учун Тесла заводи дунёга машҳур Диснейлэнд ва ундаги барча паркинг ҳудудларидан ҳам каттадир! Авиайиғувчи завод Вашингтон штатининг Эверет шаҳрида жойлашган ва кенг флюзеляжли Боинг самолётларининг 747, 767, 777 и 787 Dreamliner моделларини ишлаб чиқаради. Boeing Everett Factory да 30 000дан зиёд ҳодим фаолият юритади.

Ақш, Фримонт шаҳрида жойлашган TESLA нинг электрокар ишлаб чиқариш заводи.
Ақш, Фримонт шаҳрида жойлашган TESLA нинг электрокар ишлаб чиқариш заводи.

Tesla - 1 470 000 м2

Tesla заводи АҚШнинг Калифорния штатидаги Фремонт шаҳрида жойлашган, дунёнинг энг илғор машина қурувчи корхоналардан биттаси ҳисобланади. Ушбу кенг тармоқли заводнинг ҳудуди 150 гектарни ташкил этади. 1982 йилгача деярли 20 йил ушбу завод General Motors компаниясининг автомобил йиғувчи бўлинмаси бўлиб ҳизмат қилган. 1984 йили заводга New United Motor Manufacturing Inc қисқача NUMMI деб ном берилади ҳамда GM ва Tayota нинг қўшма корхонаси бўлиб ташкил этилади. Завод ана шундай куринишда 25 йил ишлаб 2009 йилда ўз фаолиятини тўхтатди, ҳамда бунинг натижасида 2010 йили Tesla ушба заводни сотиб олиш имкониятини қўлга киритди. Ишлаб чиқариш биноларнинг умумий ҳажми 570 000 м2ни ташкил этади, қолган майдон эса омборлар, синов станциялари, конструкторлик бўлинмалари ва бошқарув хизматлар эгаллайди. Завод ҳодимларнинг умумий сони 10000 кишидан ортиқ.

Тесла компанияси охирги йилларда ўта муваффақиятли тижорат олиб бормоқда. Корхона инвесторлар ёрдами ва Илон Маскнинг тинимсиз меҳнати натижасида компания яна бир йирик ўлчамли янги заводни қуримоқда. Завод Gigafactory деб номланади. Ҳозиргача бу завод охиргача қуриб битказилмаган деб ҳисоблансада, Tesla унда ўз электромобиллари учун батареяларни ишлаб чиқармоқда.

Хитой, Шенгжоу вилоятида жойлашган FOXCONN заводи.  «Iphone city»
Хитой, Шенгжоу вилоятида жойлашган FOXCONN заводи. «Iphone city»

Foxconn 2 300 000 м2 – Ҳаммамизга маълумки, Хитой дунёнинг энг йиррик ишлаб чиқарувчи давлати ҳисобланади. Ушбу мамлкатда завод ва фабрикаларнинг энг катта миқдори йиғилган. Улардан айримлари ҳақиқатдан ҳам улкан ҳажмларга эга. Ана шундай заводлардан бири Foxconn заводидир. Foxconn нафақат Хитойнинг балки дунёнинг энг йирик ва энг машҳур электроника ишлаб чиқарувчи савдо белгиси хисобланади. Дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчи-пудратчи Canon учун фотокамералар, Sony нинг PlayStation приставкалари, деярли барча Apple ва Xiaomi қурилмаларини, ҳамда Intel, Dell, IBMлар учун платалар, ҳамда таркибий қисмларни ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Foxconn нинг йирик заводлари Лунхуа, Шэньчжэнь шаҳарлари, ҳамда Гуандун ва Чжэнчжоу вилоятларида жойлашган. Чжэнчжоудаги Foxcoon заводида ақил бовор қилиб бўлмас 350 000 ишчи ишлайди. Айнан шу заводда Appleнинг барча техникаси йиғилади. Фабриканинг майдони жуда улкан бўлганлиги учун, одамлар уни шаҳар миқёсида кўриб, ўзаро уни «iPhone-Сити» деб аташади.

Афсуски дўстлар мен ушбу заводнинг аниқ ўлчамлари ҳақида маълумотларни топа олмадим, шунинг учун Google ҳаритаси орқали уни ўзим ўлчашга харакат қилдим.

Хитойнинг Шенгжоу шаҳридаги саноат худид
Хитойнинг Шенгжоу шаҳридаги саноат худид

Гуглнинг ҳисоб-китобларига қараганда заводнинг умумий майдони 2 280 000 м2 ёки 230 гектарни ташкил қилади.

Россия, Толяти шаҳри «АвтоВАЗ» заводи
Россия, Толяти шаҳри «АвтоВАЗ» заводи

АвтоВАЗ 4 000 000 м2

«АвтоВАЗ» —Россиянинг енг йирик авто ишлаб чиқарувчи компаниясидир. Йилига ушбу завод 800 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқаради. Завод улкан майдонда жойлашган, унинг биноларнинг майдони 4 млн кв.м. дан ортиқ. Цехларда 41 000дан ортиқ ускуна бирлиги ишлайди. Барча конвеерларнинг узунлиги – 300 км; марказий конвеернинг узунлиги эса – 1,5 километрни ташкил этади. Заводнинг ишга тушганидан бошлаб, ҳозирги кунга қадар 28 млндан ортиқ автомашина ишлаб чиқарилган.

Россия, Колпино шаҳрида жойлашган  Ижорский завод
Россия, Колпино шаҳрида жойлашган Ижорский завод

Ижорск Заводи - 5 000 000 м2

Ижорск заводи Бу Россиянинг ва дунёнинг энг катта заводлардан бири бўлиб, унда оғир саноат турдаги деярли барча таркибий қисмлари қурилади, улардан айримлари эса бутун дунёнинг фақат шу ерда ишлаб чиқарилади. У Петербург яқинидаги Колпино шаҳрида жойлашган бўлиб, 1722 йилда Петр I нинг буйруғига асосан ташкил этилган. Ишлаб чиқариш маҳсулотлар рўйҳатида кучли экскаваторлар, энергетиканинг синов ускуналари, турли хил қалинликда метал тункалар ва бошқалар киради. Колпинодаги завод – Россиядаги ядер реакторлар учун корпус ишлаб чиқарувчи ягона завод ҳисобланади. Корхонада 8 минга яқин ҳодим ишлайди.

Hyundai Motors  заводи / Жанубий Корея, Улсан шаҳри
Hyundai Motors заводи / Жанубий Корея, Улсан шаҳри

Hyundai Motors - 5 050 000 м2

Жанубий Кореянинг «Hyundai Motor» компаниясининг Ульсан шаҳридаги заводи 5 050 000 квадрат метр ёки 505 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу ҳудудда бешта алоҳида завод жойлашган бўлиб, улар уйғунликда ҳар 12 сонияда битта автомобиль ишлаб чиқаришади. Бу йилига 1,53 миллион автомобиль дегани. Ульсанда бир вақтнинг ўзида 12 гача турли хил русумили автомобилларни йиғиш имконияти бор. Ишлаб чиқариш ҳафтанинг беш кунида олиб борилади. Бу завод шунчалик улканки, унинг ўзини касалхонаси, ўт учирувчилар бўлинмаси, йўллар бошқармаси, сув-оқава ҳизмати мавжуд. «Hyundai Motor»нинг Ульсан шаҳридаги заводи кемалар тўҳтайдиган жойи борлигидан фаҳрланиши мумкин, ушбу порт бир вақтнинг ўзида учта оғирлиги 50 000 тоннани ташкил этувчи юк кемаларни қабул қила олади. Заводда икки сменада 34 000 ҳодим ишлайди. Айримлари эса хатоки завод худудида яшайди. Уларга 1000 кишилик ётоқхона ўринлари ташкил этилган.

Германия, Вольфсбург шаҳрида жойлашган дунёдаги энг катта завод. «Volkswagen» заводи
Германия, Вольфсбург шаҳрида жойлашган дунёдаги энг катта завод. «Volkswagen» заводи

Volkswagen - 6 500 000 м2

«Volkswagen» компаниясининг заводи ҳозирги кунда дунёнинг энг йирик заводидир. Унинг майдони 6 500 000 квадрат метрни ёки 650 гектарни ташкил этади. Завод майдони шунчалик каттаки, унинг ичида ҳаракатланиш учун ҳодимлар велосипедлардан фойдаланишади. Завод Вольфсбург шаҳрида жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолисининг ярми ушбу заводнинг ҳодимлари ҳисобланади. Бир йилда бу ерда 800 минг, кунига эса 3,8 минг янги «Das Auto» автомобиллари конвеердан чиқади. Заводнинг бутун тарихи мобайнида 40 миллионга яқин автомобиль ишлаб чиқарилган. Шаҳарнинг ҳаёти бир завод билан чегараланмаган. Вольсфбургга туристларни жалб этиш учун, Volkswagen «Автоштадт» номли йирик автомобиль музейига асос солади, у ерда корхонанинг кўплаб ноёб ретромобильларни ва энг сўнги модел автомобилларни кўриш мумкин. Ушбу мажмуа Германиянинг диққатга сазавор жойларидан бири бўлиб, сайёҳлар ўртасида жуда машҳурдир, бу ерга ҳар йили 2 млн сайёҳ ташриф буюради. Шунингдек Германия ва қўшни давлатлар фуқаролари Вольфсбурга келиб, ўзларини янги автомобилларини конвеердан кутиб олишлари мумкин. Ушбу имконият мутлақо бепул, муҳими вақтида автомобиль учун навбатга туриб, белгиланган вақтда заводга етиб келиш лозим. Йиғилган Volkswagenларни маҳсус шиша минорага олиб кирилиб, у ердан янги машиналарни янги эгаларига топширилади. Шундай қилиб, ҳарид жараёни ҳақиқий ҳаяжонга тўла шоуга айланади, унда иштирок этиш ва томоша қилиш учун кўплаб автомобилистлар айнан шу ерга келишади.