Нодирабегим тахаллуси ила ижод килган Мохларойим 1792 йилда Андижон хокими Рахмонкулибий оиласида таваллуд топади. Унинг онаси Ойшабегим оилавий силсиласига кура Захириддин Мухаммад Бобур наслига мансуб маърифатли аел эди. Мохларойимнинг таълим тарбияси айнан шу мухитда камолотга етди ва у халкимизнинг тарихи,маданияти, илм ва адабиети равнакидан жуда яхши хабардор булиб вояга ети. Шеъриятга жуда эрта хавас куйган Мохларойим Навоий, Жомий ва Бедил каби алламоларнинг асарларини укиб рухан баркамоллашиб улгайди. Тарихдан бизга яхши маълумки Бу йилларда Кукон хонлигини Олимхон идора киларди. Унинг укаси Умархон эса Магилонга хоким эди.
1807 йилда Нодирабегим Амир Умархон билан турмуш куради. 1810 йилда Умархоннинг акаси Кукон хони Олимхон саройдаги зиддиятлар сабабли катл килинади ва табийки Нодирабегимнинг умр йулдоши катл килинган хоннинг укаси Амир Умархон Кукон хонлиги тахтига утиради. Шу йилларда Нодирабегим Увайсий билан танишади ва уни узига муаллима сифатида саройга таклиф этади. Уз навбатида Нодирабегимнинг умр йулдоши Умархон хам адабиетга кунгил куйган киши хисобланиб у хон булиши билан бирга Амирий тахаллуси билан ижод киларди. 1822 йилга келиб Нодирабегимнинг хаетида огир йиллар бошланади. Уша йили унинг умр йулдоши оламдан куз юмгандан сунг тахтга Нодиранинг 14 яшар угли Мухаммад Алихон хон сифатида кутарилади.
Уз навбатида давлат ишларидан хабардор булган Нодира еш хукмдор угли Мухаммад Алихоннинг енида мамлакатни бошкариш ишидан фаол иштирок этади. Нодиранинг ташаббуси билан уша даврда бозор расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар курилади. Гуристони калондаги Мадрасаи Чалпак, Такагарлик растасида Мохларойим мадрасалари шулар жумласидандир. 1842 йилда "кассоб амир" номини олган Бухоро Амири Амир Насрулло Куконга бостириб киради ва Мухаммад Алихонни, унинг укси Султон Махмудхонни шунингдек 14 яшар угли Мухаммад Аминхонни ва Нодирабегимни фожеавий равишда улдиради аникроги катл килади. Энди Нодирабегим ижоди хакида суз юритамиз. Нодирабегим шеъриятининг асосини лирика ташкил этади. У мухаббат, садокат ва вафо куйчисидир. Шунингдек у шеърларида гузаллик ва садокатни, Шарк хотин-кизларининг дард-аламлари, оху фигонларини куйлади.
Нодиранинг мухаббат тушунчаси чукур ижтимоий мазмун касб этади. Мухаббат шахсий туйгулар доирасидан юкори кутарилиб, одамийликни чукур идрок килиш воситасига айлантирилади. Нодира инсоннинг энг юксак фазилати вафодорликда деб билади. Шоира химмат, сабр, каноат, номус, хаё каби хислатларни маърифат, яъни Худо васлига эришишни якинлаштирувчи манзиллар сифатида кайд этади, одам ана шу шарафли хислатларни уз рухига мукаммал сингдириб олиши ва уни собиткадамлик билан кунглида асрамогини образли килиб тасвирлайди. Нодирабегим уз ижодида дунёвийлик билан бир каторда тасаввуфнинг накшбандия таърикатига асосланган бир бутунлик оркали инсоннинг жамият ва табиатга муносабатини хам, илохий мухаббат йулидаги рухий дунёсини хам жуда гузал хева жонли мисраларда ифодалаб беради. Нодира шеърларида ислом рухи, тасаввуф таълими ва хаёт фалсафасини чукур идрок этган холда хаётга хамма вакт умидбахш нигох билан карайди ва ундан доимо эзгулик уругини ахтаради.
Нодирабегимнинг адабий мероси узининг гоявий-бадиий ахамияти нуктаи назаридан мумтоз шеъриятнинг гузал намуналаридан саналади. Унинг бизгача тула булмаган узбекча девони етиб келган булиб у хозирда Узбекистон Фанлар академияси Шаркшунослик институти фондида сакланади. Девонга Нодиранинг 1704 мисра газали киритилган. Ушбу девондаги Нодирабегимнинг узи ёзган дебочада унинг таржимаи холига оид баъзи мухим маълумотларни учратиш хам мумкин. 19-асрда кучирилган, хозир Узбекистон Фанлар академияси Тарих музейи архивида сакланаётган девонда Нодиранинг «Комила» тахаллуси билан ёзган 328 мисра газали борлиги аникланган. 1962 йилда эса Наманганда шоиранинг мукаммал девони топилади.
Узбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида сакланаётган бу девон шоиранинг меросини тулик камраб олган дейиш мумкин. Бунда шоира ёзган дебоча мукаммал берилган. Девонда шоиранинг «Нодира» тахаллуси билан ёзган 180 шеъри жамланган булиб улардан 136 таси узбек тилида, 44 таси тожик тилида езилган. Бугунги кунда Нодирабегимнинг жуда куплаб газаллари узбек макомлари ва куйларига солиниб ижро килинади. Хозирда Узбекистоннинг шахар кишлоклари ва кучалари шунингдек мактаб ва кутубхоналари Нодирабегим номи ила юритилади. Шунингдек Комил Ерматов ва Мелькумовлар сценарийси асосида Нодирабегим фильми хам суръатга олингани шоира хотирасига булган унинг авлодларини улкан хурмати рамзи десак муболага булмайди бизнингча. Умид киламизки мавзуни аник ва тушунарли тарзда баен кила олдик.