Ўзбекистонда қурилиш хомашёсига талабнинг сезиларли ошиши сабаб Қозоғистонда уйлар нархи кўтарилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг BI Group қурилиш компанияси раиси Айдин Рахимбоев Facebook саҳифасида маълумотига таяниб Qalampir.uz хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги олти ойда цемент нархи икки баробар қимматлашган.
“Фикримача, бу фақатгина бошланиши, негаки қўшниларимизда барча янги кенг кўламли лойиҳалар ҳали олдинда. Иқтисодиёт энди уйғонмоқда. Аввал биз улардан цементни арзонга сотиб олар эдик, энди уларнинг ўзига етмаяпти. Бизга ҳам ўзимизники етмайди. Цемент шундай товарки, уни узоқдан келтиролмайсан, янги завод уч йил қурилади”, деб ёзади Айдин Рахимбоев.
Рахимбоевнинг таъкидлашича, цемент нархи ўн йилдан бери кўтарилмаган ва қурилиш компаниялри янги лойиҳалар учун одатдагидек маблағ ажратган.
BI Group: Ўзбекистонда қурилишдаги “портлаш” Қозоғистонда уй нархларига таъсир қилади
26 июня 201826 июн 2018
26
~1 мин