Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар. Биринчи бўлим 2-дақиқасидаёқ туринликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Сами Хедиранинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Марио Манжукич боши билан Кейлор Навас дарвозасига жойлаб қўйди. Ушбу голдан ўзига келган мадридликлар устунликни ўз қўлларига олишди ва бир нечта хавфли ҳужумлар уюштиришди, бироқ улардан фойдаланиш мезбонларга насиб қилмади. Биринчи бўлим охирига яқин Стефан Лихтштайнер ўнг қанотдан жарима майдонига узатмани амалга оширди, бу ерда яна Манжукич Даниэль Карвахальдан устун келди ва боши билан тўпни дарвозага аниқ йўналтирди. 61-дақиқада мезбонлар дарвозабони Кейлор Навас тўпни тутиб олишда хатога йўл қўйди, бундан фойдаланган Блез Матьюди жамоасининг учинчи голини урди. Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқасида Бенатия ўз жарима майдони ичида Лукас Васк
«Реал» сўнгги сонияларда пенальтидан гол уриб «Ювентус»ни мусобақадан чиқариб юборди
12 апреля 201812 апр 2018
7
1 мин