1 подписчик

Доннарумма "ПСЖ"га ўтиши мумкин

 "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "ПСЖ"га ўтиши мумкин, агар парижликлар посбони Альфонс Ареоль "Рома"га йўл олса.

"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "ПСЖ"га ўтиши мумкин, агар парижликлар посбони Альфонс Ареоль "Рома"га йўл олса.

Италиялик журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, дарвозабонлар агенти Мино Райола кўптомонли трансфер комбинациясини амалга ошириши мумкин. "Рома" дарвозабони Алиссоннинг "Ливерпуль"га ўтиши Ареолнинг "Рома"да биринчи посбон бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Доннарумма фаолиятини "Милан"да давом эттиришни маъқул билмаяпти. Миланликларнинг молиявий аҳволини назарда тутганда, раҳбарият Доннарумманинг трансферига рози бўлиши мумкин.

Доннарумма "ПСЖ"да Жанлуижи Буффон билан бирга ишлайди.