14 подписчиков
🥳😏😀😅😓😜😜
Мактабда ўқув-педагогик ҳужжатларни юритиш электрон шаклга ўтказилди
Эндиликда кейинги ўқув йилидан бошлаб барча мактаб ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклда юритилади.
Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мактаб таълими жараёнини ортиқча қоғозбозликдан холи этиш орқали самарадорликка эришилади ва бошқарув жараёнларининг шаффофлиги таъминланади.
Хусусан, электрон баҳолар табели “emaktab.uz” платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.
Натижада табелдаги баҳоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
27 мая