14 подписчиков
💻#КИБЕРСПОРТ⌨️
“Киберспорт”да ҳарбийлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги олдидан ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва электрон спорт тадбирларини ривожлантириш мақсадида куч тузилмаларидаги ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Халқ билан армия – бир тану бир жон!” шиори остида Жиззах шаҳридаги Самбҳрам университетида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи соврини учун “Киберспорт” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар, вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ва божхона бошқармасининг 80 нафар ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Қизиқарли жараёнларга бой ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм жамоаси, 2-ўринни Сафарбарлик чақирув резерви батальони жамоаси, 3-ўринни Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси жамоалари қўлга киритди.
Раҳмонжон АЧИЛОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят
кенгаши мутахассиси, подполковник
Jizzaxnews расмий манбалари
1 минута
23 декабря 2023