49 подписчиков
Организмни детоксикация қилишни оддий усуллари
1. Кўпроқ фильтрланган тоза оддий қайнамаган илиқ сув ва кўк чой ичинг. Бу икки ичимлик организмда тўпланиб қолган токсинлар ва зарарли моддаларга қарши самарали курашади. Сувни 1 суткага 1 кг вазнингизга 30мл сувни хисоблаб ичинг
⠀
2. Рационингизга клетчаткага бой озиқ-овқатларни қўшинг. Улар асосан хом сабзавот,крупалар ва меваларда (банан, қовоқ, сабзи, олма ва гречкаларда ) бўлади.
⠀
3. Жисмоний фаолликни мунтазам равишда бажариш қон айланишини рағбатлантиради ва тўқималардан заҳарли моддаларни чиқарилишини тезлаштиради. Кунингизни енгил исиниш ва жисмоний машқлар билан бошланг, . Ҳеч бўлмаганда пиёда сайр қилиб туринг.
Около минуты
8 июля 2022