Найти в Дзене
Jizzaxnews

2026 йилги Ҳаж мавсуми учун янги тартиб жорий қилинди

2026 йилги Ҳаж мавсуми учун янги тартиб жорий қилинди

📍Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва Умра маркази маълум қилишича, Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2026 йилги ҳаж мавсуми учун янги соғлиқни сақлаш тартибини эълон қилди.

🔴 Асосий ўзгаришлар:

– 2026 йилги Ҳаж сафарига борувчи ҳар бир зиёратчи “Нусук” платформаси орқали тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома олган тақдирда ҳаж визасини расмийлаштириши мумкин.

– Янги тартиб ҳаж зиёратчиларининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган.

🔴 Тиббий назорат:

– Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча тегишли идораларга зиёратчиларни синчков тиббий кўрикдан ўтказиш,

ҳамда ҳаж сафарига боришга жисмоний имконияти чекланган шахсларни аниқлаш мажбуриятини юклади.

❌Ҳаж сафарига рухсат берилмайдиган ҳолатлар:

– Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги

– Минимал жисмоний юкламада намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги

– Сурункали ўпка касалликлари, кислороддан доимий фойдаланиш зарур бўлган ҳолатлар

– Оғир жигар сиррози ёки жигар етишмовчилиги

– Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар

– Кексалик деменцияси

– Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги ёки юқори хавфли ҳомиладорлик ҳолатлари

– Фаол юқумли касалликлар (силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва бошқалар)

– Фаол онкологик касалликлар, кимётерапия ёки иммунитетни сусайтирувчи муолажалар жараёнида бўлганлар

🔴 Огоҳлантириш:

– Тиббий кўрикдан ўтмасдан ёки сохта маълумот тақдим этган зиёратчилар аниқланса, Ҳаж вазирлиги томонидан белгиланган чоралар кўрилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе