Найти в Дзене
Jizzaxnews

Фойдали тавсиялар

Фойдали тавсиялар

Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

Уйқудан олдин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут истеъмол қилиш фойдали.

Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе