Найти тему
Илҳом ШЕР

Кӯнгилга саёҳат

Наргиза Ҳайдарова Ӯзбекистон республикаси,наманган вилояти
Наргиза Ҳайдарова Ӯзбекистон республикаси,наманган вилояти

Ҳикоя

Танлов учун.

Онам

Райҳон ҳиди таралган ҳовлида, икки опа-сингил қий чув қилиб қувлашмачоқ ўйнар. Ёнида пилдираб юрган болакай опалари орқасидан қиқирлаб кулиб ўйнар.

Суппада интиқиб кутаётган одам бу менинг онам йўлларимга зор бўлиб эшик тирқ этишига қулоқ тутиб ўтирарди.

   Машинадан тушдим -у темир дорвоза эшигини очар эканман онамнинг ҳорғин юзларини кўриб дилим оғриди ўзимга-ўзим.

  ---Онам қачон бунчалар қариб қолди дея савол бердим.

---Ассалом-алайкум она-а дедим қувониб.

---Вой болам келдингми-?

---Ҳа онажон келдим.

---Бола-а-м нега бунча озиб кетдинг ?

---Онажон мусофирлик осон эмасда тирикчилик.

---Доим сени ўйлайман,ҳотиржам яшай олмайман қизим.

---Келин опангиз келди қарасангизчи.

---Бир бирини қувлаб ўйнаётган қизалоқлар

---Аммажон деб югуриб келишди.

Уларни қучоқлар эканман гўё бир олмани ярмиси Маржона яна ярмиси эса Муҳлисага ўхшарди, бўй бастлари бир ҳил қизлар бўлиб анча ўсиб қолишибди.

----Келинимиз нон чой қўйгач ҳам шўрлик онам тинчимайди. Хали у энди бу илиниб.

---Ол е қизим йўл юриб келгансан дея қўлимга тутарди.

---Эҳ оналар бунчалар саҳий бунчалар меҳрибон бўлишмаса-я.

----Онажон сизга чиройли рўмол олиб келдим, яхши кунларда ўранг хўпми.

---Вой болам ўзинг ўрай қол.

---Онажон бошингиз омон бўлсин.

---Қизим китобларингни кўрдим афсус-ки лотин алифбосида экан ўқий олмадим.

---Онажон ўзим ўқиб бераман.

Сиз қулоқ солиб туринг хўпми.

 Онажон.

Сочингизга бўлганман қиров,

Йўлим кутмас сиздайин биров.

Етмас асло қилсам ҳам тўлов,

Меҳрингизга жоним онажон.

Уйингизда райхон ҳидлари,

Ухламасдан боққан тунлари.

Мен шоирнинг ёзган шеърлари,

Меҳрингиздан жоним онажон.

Бир олманинг ярмин илиниб,

Юраккинам кетар тилиниб.

Ўрнингиз кўп қолди билиниб,

Олисларда жоним онажон.

Сочингизни бўлай қораси,

Ортга қайтиш йўқдир чораси.

Шоир қизнинг ўтли ноласи,

Меҳрим сизга жоним онажон.

Онамнинг кўзларидан дув-дув оқаётган ёшларни артиб, мен сиз билан баҳтлиман онажон дедим.

***

Қўй энди юрагим йиғлама,

Кафтингни тутайин кафтимга.

Уриб тур бағримни тиғлама,

Омон бўл ўзимнин бахтимга.

Кел энди юрагим бир коса,

Ишқ жомин тутайин қўлингга.

Оқ гулдан паёндоз тўшайин,

Мен томон босган ҳар йўлингга.

Мен сени кўрмадим бир бора,

Доимо танамда урасан.

Энг яқин дўстим ҳам кетади.

Сен эса бир санчиқ берасан.

Билмайман ранггингнинг рангини,

Сариқми қорами ёки оқ.

Сен менинг бағримда яшайсан.

Гоҳ осмон гоҳида бир тупроқ.

Гоҳида йиғлайсан куласан,

Гоҳ аччиқ ботади сўзларим.

Бир бора жамолинг кўрсайдим,

Бир лаҳза юмганча кўзларим.

Қуй энди юрагим йиғлама,

Кел иккимиз кўкка учамиз.

Орзулардан бир шаҳар қуриб,

Оппоқ булутларни қучамиз.

ОНА

Онам шоир туққанини билмас эди,

Қирлардаги очилмаган лола эдим.

Чанг кўчани тупроғини кўкка сочган,

Қайсаргина бир қишлоқи бола эдим.

Қайсар эдим товонимни тираб ерга,

Тош кўчанинг тошларини тепар эдим.

Қизғалдоқнинг сувратини битиб шеърга,

Майсадаги шудрингларни ўпар эдим.

Қайсар эдим кўкни тутар эди нолам,

Ишқим тушди шеъриятнинг гулларига.

Мен шеър ёздим қоғозгамас онажоним,

Босиб ўтган умрининг кенг йўлларига.

Бир қишлоқ қизидирман олам-олам,

Орзуларим уйғонарди юрагимда.

Бугун эса ўша олам замбил юкин,

Кўтаряпман елкамда-ю курагимда.

Онам шоир туққанини билмас эди.

Бешигида алла айтган ноласиман.

Мен дунёга шоир бола бермоқчидим,

Бугун эса бир рассомнинг онасиман.

Бугун болам қалам тутиб қўлларига,

Чизиб борар хаётимнинг йўлларини.

Асра дейман эй меҳрибон ёлғиз Оллоҳ.

Қалам тутган рассом ўғлим қўлларини.

***

Юрагимда ғурур ўстирдим,

Тоғлар каби чўзди бўйини.

Ялпоқтошга боғлаб чўктирдим.

Ғам андуҳнинг йиртиқ тўнини.

Тоғлар каби ўсти ғурурим,

Ўз пойига ўзи тиз чўкди.

Намозшомгул япроқларини.

Ў танасин тагига тўкди.

Йўллар каби ўйилди кўнглим,

Бугун бир-бир силаб ямадим.

Юрагимнинг зиндонларига,

Шодлик ила умид қамадим.

Кўкрагимнинг қафасларига,

Чуқур-чуқур ҳово тўлдирдим.

Сиздан қолган қайғу ғамларни,

Битта- битта бўғиб ўлдирдим.

Бугун оппоқ тонгларим каби,

Кўнглимдаги қушларим ҳам оқ.

Бу умрининг узун йўлида,

Ғамлар куйин чалмайди мутлоқ.

-2

Ўғлимга.

Кечир ўғлим шоир онангни,

Сенга меҳр бера олмади.

Олисларда сендан йироқда,

Ғариб кўнгли асло тўлмади.

Кечир ўғлии шоир онангни,

Шеърни севди ўзидан кўпроқ.

Тоғдан баланд қоядан баланд,

Лек пойингга сочилган тупоқ.

Кечир ўғлим шоир онангни,

Сўзни сўзлаб, сўзни сизлади.

Кечалари сочингни силаб,

Қофиядош сўзлар излади.

Кечир ўғлим шоир онангни,

Шеърни севди,у деб яшади.

Бугун эса давонлар ошиб,

Сен томонга жуда шошади.

Кечир ўғлим шоир онангни,

Тилло коклингни силасам,

Бутун дунё сўзидан кечиб,

Бир умрга сен деб яшасам.

Ўғилларимга.

Тоғдан баланд қояларим,

Гуркираган лолаларим.

Дунёдаги энг бахтли бола,

Менинг лочин болаларим.

Қўлларида тушмас қалам,

Улар билан гўзал олам.

Бири олам бири соям.

Менинг бургут болаларим.

Алпдек арслон боҳодирим,

Улар бор йўқ ҳавотирим.

Қўлимдаги жавоҳирим,

Менинг тилло болаларим.

Осмонимда ойим болам,

Кўкимдаги сойим болам.

Улар бордир гўзал олам.

Менинг гўзал болаларим.

Наманганимга.

Кетаяпман сен томон шошиб,

Икки катта сумкамни олиб.

Бирига шеър яна бирига,

Ўқилмаган китобим солиб.

Йўл юраман тоғлар тошига,

Қўлларимни қўяман силтаб.

Бургутларинг қўнган қоянинг,

Ёнидан ўтаман бир лаҳза тўхтаб.

Оқ чизиқли йўлларинг узра

Аста аста босяпман қадам.

Наманганим сенинг ҳидингдан,

Баҳра олар қандайдир одам.

Сенда ой ҳам гўзал кўринар,

Юлдузлардан маржон тақайин.

Ватан сени меҳрингдан қониб,

Юрагимга ўтлар ёқайин.

Шом кирмоқда она замингга,

Қора тоғинг кетди қорайиб.

Юрагимда қишлоқ соғинчин.

Оғриқлари кетди зўрайиб.

Лаҳза қолди тутзор кўчангдан,

Шошиб,елиб келяпман ватан.

Чиройингни кўриб шеърлар,

Завққа тўлиб ёзиб яйрар тан.

2023.22.06

Давонга.

Минг йиллик йўллардан босиб ўтяпман.

Давон қоқ кўксингда темирдан тўсиқ.

Ўнг-у сўл томонинг нақадар гўзал,

Юрагинг иккига бўлган оқ чизиқ.

Тоғларинг нақадар гўзал чиройли,

Қизил ва сап-сариқ йўл белгилари.

Эшитилар олисдан қушлар сайраши,

Чиройли қизларнинг шўх кулгулари.

Турнадек тизилган автоуловлар,

Олтмиш,қирқ рақам ва элликлари.

Нақадар гўзалдир давоннинг,

Осмонга туташган тоғ кенгликлари.

Мусаффо осмонга интилди кўнглим,

Булутга узатдим қўлларим чўзиб.

Турнақатор машина давон бу йўлим.

Бир бирин қувлашиб кетади ўзиб.

Ям-яшил арчанинг япроқларига,

Сўзларим шеър қилиб илиб кетяпман.

Давон сенинг гўзалликларинг,

Ҳар сафар янгитдан кўриб кетяпман..

Мен ўшаман..

Мен ўшаман пойинг узра гуллар сочиб,

Сўнг гул каби қовжираган ҳазонингман.

Мухаббатнинг бозорида қимматбоҳо,

Кимга қиммат сенга ишқи арзонингман.

Мен ўшаман кўкка учган бургут каби,

Бир ўқ билан қанотлари синган қушман.

Сенга рўё ва кимнингдир армонлари,

Ва яна ким ўйлаб-ўйлаб кўрган тушман.

Мен ўшаман аввал тупроқ сўнг лой бўлган,

Сўнгра кулол қўлидаги саполингман.

Мен ўшаман бахтим излаб келган гадой,

Бахт бермадинг лекин ҳамон ҳалолингман.

Мен ўша бир шоир аёл сал ғамгинроқ,

Сўнг оқ булут қучган мағрур осмонингман.

Бугун ҳаёт яшамоқни ўргатди кўп,

Энди ёрим сенинг буюк армонингман.

****

Тун атроф қоронғу она бола анчадан бери кўришмас, тақдир онани боладан, болани онадан айирган кунлар эди.

Манзура опанинг елкасига ёлғизлик аравасининг оғир юки тушганига анча йиллар бўлган эди. Ўғил онадан олисда, она эса мусофирда фарзандлари келажаги учун ҳаракат қилар эди.

—Ўғлим йўлга тушдим. Она шунчалар боласини соғинган эди-ки, соғинч ҳислари юрагида очилган гул япроғларини бирма бир силтаб тўкиб борар, она эса ўша тўкилган япроқларни изма-из босиб фарзанд томон ошиқар эди.Икки фарзандини қучоғига олган Манзура опа соғинган дилига озгина ором олди.

Кеч кирди фарзандларига икки ёнига жой тўшаб берган аёл бир олам қувон билан уҳлади. Ширин тушлар кўраётган онанинг оромини телефон қўнғироғи бузди, бир икки бора жиринглаб овоз бераётган қўнғироқдан чўчиб уйғонган она кимнинг телефони жиринглаётганини билмоқчи бўлиб излади. Катта ўғли Аброрнинг телефони.

—Аброр тур ўғлим, телефонингга қара. Кечаси соат тўртда қайси қизнинг уйқуси қочибди.

—Будулник она.

—Қўйсангчи.

—Бомдод намозига уҳлаб қолмаслик учун телефонимни будилникка қўйгандим.

Она ҳижолат бўлди.Кимдир телефон қилди деб ўйлаб хато қилганини англаб етди.

—Онажоним мен беш вақт намозни канда қилмайман. Бугун Ҳайит намозини ўқиш учун тонгда мачитга бормоқчи эдим дея ўрнидан туриб намоз ўқиш учун тайёрланди.

Оллохга беҳисоб шукр фарзандини намоз ўқиётганини кўрган аёл ўзидан уялди иш пул топиш учун ўзга юртларда юраверибди намоз ўқиш учун вақт ажрата олмаганидан афсусланди.

***

Қўлларига тутганча қалам,

Чизар дунё гўзаллигини.

Рассом бола тушунганмикан,

Сўздан қалам афзалигини.

Тирналади қозоғнинг юзи,

Оқ саҳифа бўялган рангга.

Юрак билан илхом париси,

Кирганмикан ижодий жангга.

Қаранг қандай гўзал манзара,

Рассом қўли гулдек эканми.

Шоир шеърлар битиб мақтанса,

Рассом фақат рангни дерканми.

Қувонади кўзларим ёниб,

Ҳар сувратда ажиб бир жило.

Рассом бола кўзига боқсам,

Бир ўзгача кўринди дунё.

Соҳталашиб кетди одамлар.

Сунъийлашиб кетдику гуллар,

Қалбакига айланди пуллар.

Қўл учида қурулди йўллар,

Сохталашиб кетди одамлар.

Атрофимда айланар ғаним,

Гоҳ оғриқдан титрайди таним.

Қайнаб кетар томирда қоним,

Сохталашиб кетди одамлар.

Кимдир ориқ ким эса семиз

Бир биримиз гўштимиз еймиз.

Қадрдоним яқиним деймиз,

Сохталашиб кетди одамлар.

Баҳор ўрнин бўшатар ёзга,

Ёз ўрнини алмашар кузга.

Нима бўлди айтин-чи-? Сизга,

Сохталашиб кетди одамлар.

Салом алик қилдик номига,

Бойлик қурғур тортар домига.

Доғ тушириб инсон шанига,

Сохталашиб кетди одамлар.

Қўлни қўлга узатиш йўқдир,

Дўстни- дўстга қилгани дўқдир.

Юраримни куйдирган чўқдир,

Сохталашиб кетди одамлар.