Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Uzbekistan Airport раҳбари Равшан Исмоиловга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, яқин йилларда Тошкент халқаро аэропортининг ўтказиш қуввати 4,5 миллион кишидан 7-8 миллионгача оширилади. Ҳозирги пайтда Германиялик мутахассислар билан биргаликда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Барча реконструкция ишларини жорий йилнинг охиригача якунлаш режалаштирилмоқда. "Албатта, биз аэропортда янги терминал қура олмаймиз. Аммо жиддий модернизация қилиш бўйича режалар йўқ эмас. Руйҳатга олиш жойлари сонини икки баравар - 24тадан 48тагача ошириш кўзда тутилган. Аэропортнинг автотураргоҳи катта муаммо ҳисобланади. У ҳам модернизация қилиниб, қулай ва арзон бўлади. Масалан, бу ерда халқаро стандартлар жорий қилинади. Хусусан, аэропортга кирадиган таксилар ва хусусий автомобиль эгалари дастлабки 10 дақиқа туриш учун ҳақ тўламайдилар",- деди у. Бундан ташқари унинг айтишича, ҳозирда автотураргоҳга фақат битта кириш жойи мавжуд бўлиб, реконструкциядан
Тошкент аэропортини катта реконструкция кутмоқда. Рўйхатдан ўтказиш жойлари сони икки баравар ошади
13 февраля 202013 фев 2020
5
1 мин