Найти тему
7kun.ru

Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди

Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якуни бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатига бағишланган видеоселектор Халқ таълими вазирлигида бошланган ислоҳот ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Kun» хабар бермоқда.

«Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча Халқ таълими вазирини ишдан обташадим. Ўрнига Шерматовни қўйдим.

Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, биронта таклиф бермади.

Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди.
Энди Шерматовни тайинладик. У информацион технологияларни жорий қилади.

Эски жамоадан битта ёшлар бўйича муовин қолди (Алишер Саъдуллаев - таҳр.). Вазирликнинг ҳудудий таълим бошқармалари, туманлардаги бошқармалар раҳбарларини ишдан олишга топшириқ бердим», деди Президент.