Найти тему
Бешиктебратар

Қандай қилиб?

Деярли ҳар куни барчамизнинг хаёлимизда "Қандай қилиб?" деган савол айланиши шубҳасиз. Масалан, бирор инсоннинг ақлбовар ишни қилганини кўриб қолдингиз ўзингизга савол берасиз "Қандай қилиб?". Харобадан чиққан бирорта миллиардер ҳақида ўқиб қолдингиз савол берасиз: "Қандай қилиб?" Бирор мўъжизавий воқеа ҳақида эшитдингиз ёки кўриб қолдингизб секин пичирлайсиз: "Қандай қилиб?"

Айни шундай савол сизни жуда кўп қийнагани каби, мени ҳам қийнайди. Кўп ўқийман, ҳар сафар миямга "Қандай қилиб...?" деган савол келганида китоблардан топиб ўқишга ҳаракат қиламан, интернетни очиб титкилайман ва ўша саволимга ҳаминқадар жавоб олгандай бўламан. Лекин ўша излаганларимга мукаммал жавоб олгандай бўлмайман. Кўнглим тўлмайди.

Ўша саволларимга турли манбалардан жавоб излаб-излаб шуни тушуниб етдимки, менинг қизиқтирган "Қандай қилиб?"ларимга мукаммал жавоблар биргина манбада жуда ҳам чиройли қилиб тушунтирилган. Англаганим шу бўлдики, "Қандай қилиб?"лар қанчалик кўп бўлмасин унинг барига биргина китоб жавоб бўлиши ўша китобда кўрсатилган. Уни ўқиганингда ҳам саволингга жавоб оласан, уни ўрганганингда ҳам саволинг жавобсиз қолмайди, уни тинглаганингда ҳам саволларинг ўзига жавоб ахтаради. Ҳар қандай "Қандай қилиб?"нинг энг бош асоси ва жавоби ўша китобда.

У китоб ҳақида билмай ўзининг саволларига бошқа манбалардан жавоб излаб юрганларга раҳмим келади.

Ҳайратга тушсам ўша китобни ўқийман. Иккилансам ўша китоб тўғри йўл кўрсатади. Излансам ўша китобдан жавоб оламан. Интилсам ўша китоб руҳлантиради. Сизга ҳам ўша китобни ўқишни тавсия қиламан: истасангиз интернетдан изланг, истасангиз ушбу манзилга мурожаат қилинг барча саволларга жавоблар ёзилган китобни уйингизгача элтиб беришади.

Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг каломига муҳаббатлилардан қилсин, Қуръони карим оятларини ўқиш ва уни тушуниш бахтига барчанимизни муяссар қилсин. Қалбингиз иймон ила нурларга буркансин!