Найти тему
Муҳрим блоги

Кечаги байрам ҳақида талабаларнинг фикрлари

Кечаги оммавий тадбир ҳақида «Газета.uz», менимча, энг яхши репортажни тайёрлади. Муқобили йўқлиги учун уни бошқа бир материалга нисбатан баҳолаш қийин. Шунинг учун комментаторлар орасида «Газета.uz»ни бир ёқламаликда айблаётган ҳушёр ватандошлар ҳам топилади.

Сурат муаллифи — Шуҳрат Латипов, "Газета.уз"дан олинди
Сурат муаллифи — Шуҳрат Латипов, "Газета.уз"дан олинди

«Газета»нинг репортажида уч қатор интервьюча бор эди. Биринчи суҳбатдош — Рассомчилик ва дизайн институтидан, шундай деганди: «Соат 8:00 да келдим. Юқори мартабали меҳмонни кутиб олиш учун келишни сўрашди. Биз ўз институтимизни ҳурмат қиламиз, шу боис кўчаларга чиқдик. Ҳеч қандай кафолат хатлари ёзганимиз йўқ».

«Икки соатдан бери турибмиз. Кутяпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси яхши, фақат қаттиқ оч қолдик ва чанқоқ ҳам қийнаяпти», — деганди «Газета» мухбирига Жаҳон тиллари университети талабаси. Худди шу олийгоҳнинг бошқа бир талабаси сўзлари: «Бу шикоят эмас, лекин факультет раҳбарияти бизга жуда қўпол муносабатда бўляпти. Туравериб чарчадик, бир қиз ўтириб олганди, декан муовини уни қаттиқ уришиб берди. У қиз йиғлаб, кетиб қолди».

«Газета»нинг репортажи шундай сўзлар билан якунланган эди: «Кортеж ўтиб кетганидан кейин ЎзДЖТУ гуруҳларидан бирининг куратори кутиб олишга келмаган талабаларни декан номига тушунтириш хати ёзишга мажбурлагани маълум бўлди».

Мен «Газета» материаллари остидаги комментларни ўқишни яхши кўраман. Қизиқ фикрлар билдирилади, баъзан зўр баҳслар кетади — баҳслашувчи томонлар бир-бирини ҳақоратламай, асос келтириб тортишаётганини кўриш барибир қизиқ. Бирор нима ўрганиб ҳам қоласан баҳонада.

«Газета»нинг кечаги тадбир ҳақидаги репортажи остида асосан талабалар фикр билдирибди. Репортаж чиққанидан кейинги биринчи комментда қаерда ўқиши номаълум бир талаба ҳаётдан нолиган, қолган талабалар асосан унга қарши фикр билдирган.

«Одамга ўхшаб муомала қилишганида, ўқишдан ҳайдаш билан таҳдид қилишмаганида, мен ҳам нолимаган бўлардим. Қўрққаним учун бордим»

-2

«Мен ЎзДЖТУда ўқийман. Ҳеч ким мажбурламади. Бормадим — менга қизиқ дарсни қолдиргим келмади. Бунинг учун ҳайдаш билан таҳдид қилишмади»

-3

«Нархозда ўқиймиз, ҳеч қандай қўрсликни сезмадик. Эртага кузатгани ҳам чиқаман. Ўз хоҳишим билан»

-4
-5

«Мен ҳам ЎзДЖТУда ўқийман. Ҳеч қандай қўполликни сезмадим. Деканларимиз бизга раҳмат айтди. Президентимизни чет элларда зўр кутиб олишяпти, биз шундай қилолмаймизми?»

-6

«Бизда ҳаммаси ихтиёрий бўлди. Ким истаса борди. Сўнг иккинчи сменада ўқишга бордик. Эртага кузатгани ҳам чиқамиз, ўлиб қолмаймиз»

-7

Айтмоқчи, «Газета»нинг Фейсбук саҳифасидаги постда умуман бошқача комментлар.

Ҳар эҳтимолга қарши, «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берган бахтиёр ёшларнинг сўзларини тинглаш ҳам фойдали.

PS. Яна бир қизиқ материал: «Туркманистон Президентини шаҳар кўчалари бўйлаб тантанали кутиб олишдан норозилар ўқисин!»

Блогдаги бошқа постлар

«Туркманистонлик Супермэн» ва кўзбўямачилик ҳақида

Таҳририятга «Сталин»дан хат келди!

«Бу чиройли», «Бу хиёнат» ва бошқа фикрлар